Уруш яманликларга қанчалик қимматга тушди?

Уруш яманликларга қанчалик қимматга тушди?

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Яманда 2015 йилдан бери давом этаётган қуролли тўқнашувлар ва уларга боғлиқ сабаблар оқибатида 233 минг киши ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди. 

Улардан 131 минг нафари очлик, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмалардаги муаммолар туфайли вафот этган. Бошқарма Яманда ўлимлар сони ҳаддан зиёд кўпайиб кетганини таъкидлаб, ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирган.

Таъкидланишича, урушнинг дастидан биргина жорий йилда 1500 нафар тинч фуқаро оламдан ўтган.  

Бундан ташқари, Яман иқтисодиёти ўта абгор аҳволга тушиб қолган: маҳаллий валюта бўлмиш риёл 250 фоиз қадрсизланган, озиқ-овқат нархларининг ўсиши 140 фоизга етган. 

Урушнинг бошланишида 1 миллион киши гуманитар ёрдам олаётган бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 13 миллионга етган. Яман дунёдаги энг оғир гуманитар инқирозни бошидан ўтказяпти. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!