Уругвай миллий терма жамоаси China Cup 2019 ғолиби бўлди

Уругвай миллий терма жамоаси China Cup 2019 ғолиби бўлди

Хитойнинг Наннинг шаҳрида China Cup 2019 халқаро турнири якунланди.


Финалда Уругвай миллий жамоаси Таиланд миллий жамоаси билан беллашди ва 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Голлар Весино, Перейра, Стуани ва Гомес ҳисобига ёзилди.Аввалроқ, 3-ўрин учун ўтган баҳсда Ўзбекистон миллий жамоаси Хитой миллий жамоасини 1:0 ҳисобида енгган эди.

Уругвай турнир ярим финалида айнан Ўзбекистонни доғда қолдирганди (3:0).
Уругвай миллий терма жамоаси ҳужумчиси Стуани 3та гол билан мусобақа тўпурари бўлди.

China Cup 2019
Финал
25 март, Наннинг
Таиланд Уругвай 0:4
Голлар:
Весино (6), Перейра (38), Стуани (58), Гомес (88)

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!