Уруғ-аймоқчилик: Борис Жонсон укасига амал берди

Уруғ-аймоқчилик: Борис Жонсон укасига амал берди

Буюк Британиянинг янги бош вазири Борис Жонсон укасини вазир ўринбосари этиб тайинлади.

Вазир ўринбосари

Жо Жонсон акасининг ҳукуматида бизнес, энергетика ва саноат стратегияси вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатади. Бундан аввал бош вазирнинг укаси Тереза Мэй ҳукумати даврида транспорт вазири ўринбосари бўлганди.

Жо Жонсон Мэйнинг Брексит келишувига қарши чиқиши ортидан ноябрь ойида вазифасидан озод этилганди. Жо акаси билан ҳам Брексит мавзусида фарқли фикрлар борлиги айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!