Ўрта ер денгизида кўнгилли қутқарувчилар фаолиятига тўсқинлик қилинмоқда

Ўрта ер денгизида кўнгилли қутқарувчилар фаолиятига тўсқинлик қилинмоқда

Ўрта ер денгизида беғараз ёрдам кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари қутқарув кемалари фаолияти тўхтаб қолмоқда, деб хабар берди, The Guardian нашри. 

Хабарда келтирилишича, 2015 йилдан бери Европада янги ҳаётни кўзлаб хавфли сафарга отланган муҳожирларни сувда қутқариш билан шуғулланиб келган нодавлат ташкилотлари қутқарув кемалари 26 августдан бери бирор маротаба денгизга чиқмаган. Нодавлат ташкилоти вакилларини айтишича бу ҳолат минглаб қочқинларни денгизда чўкиб кетиш хавфини кучайтиради. Ушбу кўнгилли нодавлат ташкилотлари қутқарув кемалари жанубий Европа ва Шимолий Африка ўртасидаги асосий миграция йўлагида фаолият олиб борган. 

Кемалар фаолиятининг тўхтаб қолишига Малта ва Италиянинг ноқонуний миграцияга қарши қаратилган сиёсати сабаб бўлмоқда. Ноқонуний миграцияга қарши қаратилган сиёсатга биноан Италия ва Малта ўз денгиз портларини кўнгилли қутқарув кемалари учун ёпган. Шунга қарамай муҳожирлар ҳали ҳам хавфли бўлган денгиз йўли орқали Европага етиб олишга ҳаракат қилишмоқда.

Сўнгги бор Ўрта ер денгизида қутқарув кемалари фаолияти тўхтатилиши 2018 йил 28 июндан 8 июлгача кузатилганди. Шу вақт оралиғида 300 дан ортиқ қочқин денгизда чўкиб ҳалок бўлган.

Халқаро Миграция Ташкилотининг маълумотига кўра, 2017 йилда Италияга денгиз орқали 100 308 нафар мигрант келган бўлиб, 2383 нафар киши денгизда чўкиб кетган. 2018 йилнинг ўтган даврида қурбонлар сони 1130 нафарни ташкил этди, Италияга эса 20319 нафар муҳожир етиб олган.

Manba: uza.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!