Ўрмон ёнғинлари туфайли иқлим рекорд даражада исиди

2024 йил бутун дунё бўйлаб авж олган ўрмон ёнғинлари атмосферадаги карбонат ангидрид миқдорини рекорд даражада ошириб юборди. Юзага келган ҳолат олимларни ҳайратга солмоқда. Маълумотлар кўрсатадики, инсоният тўйинган экстремал об-ҳаво шароитидан ташқари хавфли дунёга чуқурроқ кириб бормоқда.
Гавайидаги Мауна Лоа расадхонасида карбонат ангидрид миқдори 3,6 миллион промилл ошиб, 427 ни ташкил этди, деб ёзган “AзерТAЖ”. Бу қазиб олинадиган ёнилғи кенг миқёсда қўлланиши иқлим инқирозини келтириб чиқаргунга қадар мавжуд бўлган 280 промилл даражадан анча юқори. Кескин ўсиш ўтган йил рекорд ўрнатган кўмир, нефть ва газнинг доимий эмиссиясига қўшимча равишда ўрмонлар ёниши билан боғлиқ.
Табиий Эль-Ниньо иқлим туркуми ҳам тропик ҳудудларда иссиқ ва қуруқ шароитни юзага келтирди. Бинобарин, мутахассислар фикрича, Эль-Ниньосиз ҳам рекорд ўсиш қайд этилиши мумкин эди.
2024 йил глобал ўртача ҳарорат янги, рекорд даражага чиқди. Натижада миллиардлаб одамга таъсир кўрсатган ҳаддан зиёд иссиқлик, бўрон ва тошқин кучайди.
Ҳозирги ҳолат сайёрамиз ҳарорати иқлим бўйича Париж келишувида белгиланган, эришилиши лозим бўлган мақсад сифатида келишилган 1,5°C даражадан ошиб кетганини англатади.
– Бу ёқимсиз янгилик, – дейди Британия Мет-офиси профессори Ричард Бетц. – Гарчи, Париж меъёрий мақсадига эриша олмасак ҳам, кўтарилишни чеклаш учун имкон борича ҳаракат қилишимиз керак. Ҳеч қандай янги ихтиросиз, аллақачон мавжуд бўлган кўплаб ечимлар бор. Юзага келган вазият янада кўпроқ ишлашимиз учун қўшимча туртки бериши зарур.
Май ойида “The Guardian” нашри иқлим бўйича кўплаб экспертларга таяниб, дунё ҳарорати 1,5°C чегарасидан анча кўтарилиши кутилаётгани, бунинг сабаби сиёсий ҳаракатсизлик эканини ёзганди.