“Ургуттумангаз” таъминоти бўлими ходимларининг фирибгарликлари фош бўлди

“Ургуттумангаз” таъминоти бўлими ходимларининг фирибгарликлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ургуттумангаз” таъминоти бўлими ходимлари аҳолига етказиб берилган 127 218 дона маиший газ баллонларини хонадонларга ўрнатиб бериш хизмати кўрсатилмаган бўлсада, фуқароларнинг ишончига кириб, ушбу хизмат учун 381,7 млн сўм нақд пулларни фирибгарлик йўли билан ортиқча ундириб олишга эришиб, ушбу маблағларни махсус ҳисоб рақамга топширмаслик мақсадида, фуқаролар номидан газ баллонларини ўрнатиб беришни рад қилиш тўғрисида сохта аризаларини расмийлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ургуттумангаз” газ таъминоти бўлими ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!