Ургутдаги дўкондан 24 млн сўм ва 9 та телефон ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Ургутдаги дўкондан 24 млн сўм ва 9 та телефон ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Жорий йил 13 февралдан 14 февралга ўтар кечаси Ургут тумани Алгар маҳалласида жойлашган савдо дўкони деразасини синдириб ичкарига кирган номаълум шахслар дўкон ичида бўлган сейф қулфини бузиб, 24 миллион сўм пул ва 9 турдаги, умумий нархи 2 миллион 900 минг сўмлик Samsung Galaxy телефон аппаратларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати Дарё га хабар қилди.

Дўкон эгаси 14 февраль куни Ургут тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилади ва ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилади.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи, 1998 йилда туғилган А.Э. ва Н.М. содир қилганлиги аниқланиб, улар ашёвий далиллар билан ушланган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!