Ургутда фуқаро хонадонида ёнғин содир бўлди

Ургутда фуқаро хонадонида ёнғин содир бўлди

Бугун соат 14:13 да Самарқанд вилояти Ургут тумани Дўстлик МФЙдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.
3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 14:19 да етиб бориб, ёнғин соат 15:38 да қуршаб олинди ва 15:55 да бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!