Ургут туманида туғилиши расмийлаштирилмаган 300 дан ортиқ болалар аниқланди

Ургут туманида туғилиши расмийлаштирилмаган 300 дан ортиқ болалар аниқланди

Ургут тумани 1 ва 2-сон ФҲДЁ бўлимлари ҳодимлари томонидан хонадонма-хонадон ўрганиш олиб борилганда туғилиши расмийлаштирилмаган 300 дан ортиқ болалар аниқланган, дея маълумот беради "zarnews.uz"

Ҳозирги кунда уларга белгиланган тартибда туғилганлик ҳақида гувоҳномалар берилмоқда ва улар ҳақидаги маълумотлар электрон ФҲДЁ архив фондига киритилмоқда.
Таъкидлаш лозим, 2018 йил 1 июлдан бошлаб фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш бўйича вазифалар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги зиммасига юклатилган ҳолда ФҲДЁ органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятлари тасарруфига ўтказилади. 

Айни вақтда вилоятимизда 22 та ФҲДЁ бўлимлари мавжуд бўлиб, 1 та "Никоҳ уйи" ва 1 та вилоят ФҲДЁ архиви фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб тажриба тариқасида Паст Дарғом туман 1 ва 2-сон ФҲДЁ бўлими фуқаролик ҳолати фактларини расмийлаштириш юзасидан туман давлат хизматлари агентлигида иш олиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг ортиқча вақт сарфлашининг олдини олмоқда. 

Президентимизнинг 2018 йил 12 июндаги "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида, шу жумладан, оилавий ажримлар, эрта никоҳ, аёллар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган самарали механизмларни ишлаб чиқиш ягона электрон ФҲДЁ архивини яратиш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 17 июнь ҳолатига кўра, вилоят ФҲДЁ бўлимлари томонидан "Ягона электрон ФҲДЁ архиви" ахборот тизими билан интеграция қилиш учун ягона электрон ФҲДЁ архив фонди бўйича 1 миллион 384 минг 719 фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари рақамли кўринишга ўтказилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!