Ургут туманида отаси раҳбарлигидаги фермер хўжалиги ерини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган ўғил ушланди

Ургут туманида отаси раҳбарлигидаги  фермер хўжалиги ерини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган ўғил ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Э. отаси раҳбарлигидаги “О.С.” фермер хўжалигига тегишли бўлган 1,2 гектар ер майдонини фуқаро У.С.нинг ишончига кириб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 14 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!