Урганчда ОАВ мухбирларига тажовуз қилиндими?

Урганчда ОАВ мухбирларига тажовуз қилиндими?

“Qonun doirasida” МЧЖнинг ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифаларида эълон қилинган “Урганчда ОАВ мухбирларига тажовуз қилинди” ва “Урганч шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўрганмай имзо қўйганми?” номли мурожаатлари юзасидан муносабат берилди.

“Qonun doirasida” МЧЖ ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифаларида “Урганчда ОАВ мухбирларига тажовуз қилинди” ва “Урганч шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўрганмай имзо қўйганми?” номли сарлавҳалар остида ўзининг мурожаатларини эълон қилган бўлиб, ушбу мурожаатларда жорий йилнинг 19 июнь куни “Урганч марказий деҳқон бозори”га туташ ҳудудларда аҳолининг белгиланмаган жойда савдо қилаётганликларини ёритиш мақсадида кўрсатув тайёрлаётган “Qonun doirasida” МЧЖ ходимларига сотувчилар томонидан қаршилик кўрсатилгани ва уларнинг тасвирга олиш камераларига техник шикаст етказилгани юзасидан Урганч шаҳар ИИО ФМБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув якуни бўйича қабул қилинган қарордан норози эканликларини баён қилишган.

Дарҳақиқат, юқоридаги ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли, 29.06.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган. Мазкур қарорга кўра, Урганч туманида яшовчи фуқаро А.Р. (“Qonun doirasida” МЧЖ ходими) ва Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро (сотувчи) И.Я. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик), Урганч туманида яшовчи фуқаро (сотувчи) О.Қ. га нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61 прим 2-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) ва 183-моддаси (майда безорилик) га асосан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судига юборилган.

“Qonun doirasida” МЧЖ раҳбарияти ва ходимлари Урганч шаҳар ИИО ФМБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатларидан норози бўлган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишни судда кўриш вақтида ўзларининг барча эътирозларини келтириш имкониятига эга эканликларини билдирамиз", дейилади Хоразм вилояти ИИБ баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!