Урганчда ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди

Урганчда ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди

Урганч шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган Н.Т. (аёл) илгари фирибгарлик жинояти учун жавобгарликка тортилган бўлсада, бундан ўзига тўғри хулоса чиқариб олмасдан, фуқароларнинг мол-мулки ёки маблағини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олишнинг янги усулларини излай бошлади.

Бу борада иморат қуриш учун ер участкаси олиш мақсадида юрган фуқарони ўзи учун кутилганидан ҳам ортиқ “ўлжа” деб билди, сабаби 8 сотих ерни танишлари орқали уни номига расмийлаштириб бериш эвазига 150.000.000 сўм пул талаб қилди.

Фуқаронинг ички ишлар органларига қилган мурожаатидан кейин назорат тартибида ўтказилган тадбирда 100.000.000 сўм пулни олаётган Н.Т. ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!