Урганч шаҳридаги Lounge кафесида ёнғин чиқди

Урганч шаҳридаги Lounge кафесида ёнғин чиқди

Ижтимоий тармоқларда "Урганч шаҳридаги Lounge кафесида ёнғин чиқди. 19 сентябрь куни Тинчлик кўчасида жойлашган Lounge кафесида ёнғин чиққан. Уни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда" мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 09:00да Хоразм вилояти ФВБ Навбатчилик қисмига Урганч шаҳар К.Отаниязов кўчасида жойлашган “Lounge” кафесида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Зудлик билан воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари йўналтирилди. Содир бўлган ёнғинга соат 09:03 да етиб борилиб, 09:08да ўраб олиниб, 09:33да ўчирилган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Тезкор суриштирувлар натижасида кафе ҳудудидаги омборхонанинг 40 м.кв. майдонда том қисми ҳамда қисман ички жиҳозлари ёнганлиги маълум бўлди. Ёнғиндан қўшни биноларга зарар етмаган. Ёнғин содир бўлган жойгача масофа 1 км.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!