Урганч шаҳрида фуқароларнинг маблағларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди

Урганч шаҳрида фуқароларнинг маблағларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.Х. ва бошқалар, 34 нафар фуқарони “L.N.” компаниясига ишга таклиф қилиб, қисқа вақт ичида катта миқдорда пул ишлаб топишларига ҳамда ушбу компаниядан бир марталик маҳсулот ва турли давлатларга сайёҳлик йўлланмалари сотиб олиш шарти билан компания аъзоси бўлишларига ишонтириб, алдов йўли билан уларнинг 15 560 АҚШ доллари ва 85,5 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!