Урганч фуқароси аэропортда гиёҳванд модда билан қўлга олинди

Урганч фуқароси аэропортда гиёҳванд модда билан қўлга олинди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 2018 йил 5 ноябрь куни хуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида “Тошкент-Урганч” йўналиши бўйича “Урганч” халқаро аэропортига учиб келган Урганч шаҳрида яшовчи У.Д.нинг қўлидаги целофан пакети ичидаги кийими ва эгнидаги курткаси чўнтагидан жами 1,62 гр. “героин” гиёҳвандлик воситаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!