"Ўқувчиларнинг пайпоғи ва ЛГБТ": бу ҳолат Тошкентдаги қайси мактабда юз берганлиги аниқланди

"Ўқувчиларнинг пайпоғи ва ЛГБТ": бу ҳолат Тошкентдаги қайси мактабда юз берганлиги аниқланди

Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаблардан бирида дарс пайтида юз берган ҳолат юзасидан муносабат билдирди. 

"Ижтимоий тармоқларда блогер Шаҳноза Соатова томонидан Тошкентдаги мактаблардан бирида дарс пайтида юз берган ҳолат юзасидан пост эълон қилинди. Мазкур ҳолат бугун интернет тармоғида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.  

Дастлаб, Халқ таълими вазирлиги томонидан келтирилган ҳолат юзасидан мактабларга ҳеч қандай топшириқ берилмаганлигини маълум қиламиз. 

Шу ўринда мазкур ҳодиса Миробод туманидаги 110-мактабда бўлиб ўтганлиги аниқланган ва ҳозирда ҳақиқий ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!