Ўқувчи қизлар вокзалда ўқитувчини калтаклашди

Ўқувчи қизлар вокзалда ўқитувчини калтаклашди

Россия Тергов қўмитаси ходимлари 23 январь, душанба куни Ленинград вилоятининг Кировск шаҳрида содир бўлган воқеа ҳолатлари бўйича терговга қадар текширув ўтказишни бошлади, деб хабар қилди департаментнинг вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

Дастлабки маълумотларга кўра, вояга етмаган қизлар шаҳар автовокзалида бошланғич синф ўқитувчиси билан низо қўзғатган. Шундан сўнг ўсмирлар аёлни калтаклаган.

ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум қилганлар маст ҳолатда бўлиши мумкин. Жанжал чоғида улар ўқитувчининг сочидан ушлаб, қўл ва оёқлари билан бир неча марта уришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!