Ўқувчи қизлар TikTok учун бутун бир фермани ёқиб юборди

Ўқувчи қизлар TikTok учун бутун бир фермани ёқиб юборди

TikTok учун видео суратга  олиш  пайтида,  икки  ўқувчи  қиз  Перм  ўлкасидаги фермани  ёқиб  юборишди. Бу ҳақда ИИВ вилоят Бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларига кўра, икки ўқувчи қиз фермер  хўжалигига  йўл  олишган,  у  ерда  195  тоннадан  ортиқ  ҳажмдаги  сомон  уюмларини  топишган.  Улар  TikTok ижтимоий  тармоғи учун видео  тайёрлашда қуруқ  ўтдан фойдаланишга қарор  қилишди. Қизлар йиғилган сомонга ўт қўйиб, нима бўлаётганини  видеога олдилар. Кейин эса оловни ўчира  бошладилар. Аммо олов кучайиб кетди. Мактаб  ўқувчилари уни ўчира олмадилар ва қочиб  кетдилар.  Кейинчалик  ёнғин ўт  ўчирувчилар  томонидан  ўчирилди.  Шу  билан бирга, ферманинг 150 минг рубл миқдоридаги мол-мулки  ёниб  кетди. 

Ёнғиннинг сабабчилари туман  милицияси  ходими  томонидан  аниқланган.  Ҳуқуқни  муҳофаза  қилиш  органлари ходимлари қизларнинг ота-оналари билан тушунтириш суҳбати ўтказдилар.

Ўз навбатида фермер хўжалиги эгаси судга мурожаат қилиш ва ота-оналаридан  етказилган  зарарни  ундириш ҳуқуқига эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!