Ўқитувчиларга ҳозирги берилган таътил ёзги таътилга қанчалик таъсир қилади?

Ўқитувчиларга ҳозирги берилган таътил ёзги таътилга қанчалик таъсир қилади?

Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда. 

Савол:  Ўқитувчиларга ҳозирги берилган таътил ёзги таътилга қанчалик таъсир қилади, яъни ёзги таътил даври қисқарадими? 

Жавоб: Хабарингиз бор, республикамиздаги барча педагоглар жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқарилди. Ушбу меҳнат таътили ўқитувчиларнинг ёзги даврда бериладиган меҳнат таътилининг бир қисми бўлиб, амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмийлаштирилади. Яъни ўқитувчилар ҳозирда олган таътил даврининг фойдаланилмаган қисмини ёзда давом эттиради. Бошқача айтганда, ёзги таътил даври мос равишда қисқаради. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!