Ўқишга кира олмаган яна 100 абитуриент талаба бўлди

Ўқишга кира олмаган яна 100 абитуриент талаба бўлди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисга бош вазир, Давлат комиссиясининг раиси Абдулла Арипов раислик қилди.
 
Мажлис қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2018 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида ўтказилган мажлис баёнининг 21-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон миллий университетида “5120101-Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили” таълим йўналиши ҳамда Тошкент давлат педагогика университетида “5111200- Ўзбек тили ва адабиёти” таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш қайтадан йўлга қўйилади.

Ушбу таълим йўналишлари бўйича 2018/2019 ўқув йили учун талабалар контингенти Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига 2018/2019 ўқув йили қабули бўйича ўқишга ҳужжат топшириб, белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида ўқишга тавсия этилмаган мос таълим йўналишлари абитуриентлари ҳисобидан базавий тўлов-контракт асосида қуйида белгиланган қўшимча квоталар бўйича шакллантирилади:

Ўзбекистон миллий университети учун “5120101-Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили” таълим йўналиши бўйича - 50та;

Тошкент давлат педагогика университети учун “5111200-Ўзбек тили ва адабиёти” таълим йўналиши бўйича – 50та.

Қўшимча ажратилган бу 100 та квота Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига жорий йилда ҳужжат топшириб, тўлов-контракт учун етарли балл тўплай олмаган мос таълим йўналишлари абитуриентлари ҳисобидан шакллантирилади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!