Уоррен Баффет вориси ким бўлишини айтди

Уоррен Баффет вориси ким бўлишини айтди

«Berkshire Hathaway» компаниясининг раҳбари, афсонавий миллиардер 90 ёшли Уоррен Баффет ўзи билан бирон кори ҳол содир бўлган тақдирда ўрнини компаниянинг носуғуртавий амалиётлар бўйича вице-президенти Грег Абел эгаллашини маълум қилди деб хабар бермоқда CNBC канали.

«Мен билан бугун кечқурун ёки эртага тонгда бирон нарса содир бўлган тақдирда барча ишларим Грегга ўтишига директорлар рози. Абел билан шунга ўхшаш воқеа юз берган тақдирда унинг вазифалари суғурта амалиётлари бўйича директор ўринбосари 69 ёшли Ажит Жайнга ўтади», — деди Баффет.

«Иккаласи ҳам ажойиб йигитлар. Шунга қарамай, кимнингдир 20 йиллик учиш-қўниш тажрибасига эгалиги муҳим аҳамиятга эга», — деди миллиардер илмоқли қилиб.

Грег Абел — 1992 йилдан, Ажит Жайн — 1986 йилдан бери компанияда ишлайди.

Сўнгги 15 йил давомида «Berkshire Hathaway»даги ворислик масаласи кўплаб миш-мишларга сабаб бўлиб келаётганди. Уоррен Баффет эса бу қарори билан миш-мишларга нуқта қўйди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!