Уоррен Баффет компанияси бир кунда 4,3 млрд доллар йўқотди

Уоррен Баффет компанияси бир кунда 4,3 млрд доллар йўқотди

Дунёнинг 3-рақамли энг бой инсони, сармоячи Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway компанияси энг йирик холдингларидан бири Kraft Heinz акциялари кескин арзонлашиб кетгандан кейин 4,3 млрд доллар йўқотди. Холдинг акцияларининг қадрсизланишига дивидендларнинг камайиши ва ҳукуматнинг унга нисбатан олиб бораётган тергови ҳақидаги янгиликлар сабаб бўлган.

Акциялар 22 февралда 27 фоизга арзонлашиб, 34,95 долларни ташкил қилган. 2018 йил охирига холдингнинг 325 млнтадан кўпроқ акциясига эга бўлган Berkshire учун ҳам йўқотишлар катта бўлган, деб хабар берди CNBC телеканали.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!