Уолт Диснейнинг оилавий ранчоси сотувга қўйилди: нархи 71 миллион доллар

Уолт Диснейнинг оилавий ранчоси сотувга қўйилди: нархи 71 миллион доллар

Вайомингдаги аввалроқ Уолт Дисней оиласига тегишли бўлган ранчо 71 миллион долларга сотувга қўйилди, деб хабар бермоқда сешанба куни The Wall Street Journal.

"Йеллоустон миллий боғидан тахминан 37 км узоқликда жойлашган ранчо тахминан 2000 гектар майдонни эгаллайди" - деди Hall and Hall юридик фирмаси вакили Жим Тейлор . Унинг қўшимча қилишича, ҳудуд уч томондан тоғ чўққилари билан ўралган, бу эса бу жойни “ҳайратланарли даражада танҳо” қилади.

Газетанинг ёзишича, ранчо аввалроқ Уолт Дисней оиласи аъзоларига тегишли бўлган.

Уолтер Элайас Дисней - америкалик аниматор, продюсер ва режиссёр. Микки Маус ва бошқа кўплаб мультфильм қаҳрамонларининг яратувчиси. 650 дан ортиқ продюсер ва 120 та мультфильмлар режиссёри, The Walt Disney Company асосчиси. Тарихдаги энг кўп "Оскар" совриндори: 22 та танлов (1933-1959, 1969 - вафотидан кейин), учта фахрий (1933, 1939, 1942) ва Ирвинг Талберг (1942) номидаги мукофот.

Бугунги кунда The Walt Disney Company дунёдаги энг йирик кўнгилочар медиа конгломератларидан бири ҳисобланади. У бир қанча киностудиялар, болалар телевизион каналлари, телерадиоэшиттириш тармоқлари, боғлар, курортлар ва ресторанлар тармоғини ўз ичига олади.



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!