“Унинг маъшуқларидан иборат харами бор!” Машҳур балерина ҳақида ҳайратомуз далил ошкор бўлди

“Унинг маъшуқларидан иборат харами бор!” Машҳур балерина ҳақида ҳайратомуз далил ошкор бўлди

Дангаллиги билан танилган актёр Никита Жигурда журналистлар билан мулоқотда Анастасия Волочкованинг шахсий ҳаёти ҳақидаги сирларни ошкор этиб, аслида унинг қанча севгилиси борлигини маълум қилди.

Бу ҳақда "Сиз бунга ишонмайсиз!" дастури эфирида хабар қилинди.

Никита Жигурда ва Анастасия Волочкова - яқин дўстлар. Улар ҳар доим бир-бирлари билан сирларини бўлишишган, шунинг учун актёр шоу-бизнесдаги ҳамкасби билан "шахсий жабҳада" нима содир бўлаётганини аниқ билади.

Балет юлдузининг ўзи эса бу йил турмушга чиқишини даъво қилмоқда. Айтишларича, унинг севимли инсони бор.

Бироқ Анастасия Волочкова мухлисларининг аксарияти унинг сўзларига ишонишмаяпти.

Отар Кушанашвили эса бу ҳақда очиқ гапириб, “Буларнинг барчаси унинг атрофидаги ёлғонлар. Сиз уни кўрганмисиз? Волочкова сингари аёллар ҳамиша эътибор марказида бўлишни хоҳлашади ва севимли инсонлари борлигини исботлашга урунишади. Унинг  ҳар доим ҳафтасига 17 та куёви бўлади. Лекин кейин яна севги бобида омади юришмаганлиги билан ўзини оқлайди”, дея маълум қилди.

Буни қарангки, юлдузнинг Никита Жигурда каби яқин дўсти ҳам ушбу можарога аралашди ва Анастасия Волочкованинг аслида жуда кўплаб маъшуқлари борлигини таъкилаган ҳолда “Волочкова худди Клеопатрага ўхшайди. Унинг маъшуқларидан иборат харами бор!” дея қўшимча қилди.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!