UNICEF: Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими узуқ-юлуқлигича қолмоқда

UNICEF: Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими узуқ-юлуқлигича қолмоқда

Ҳукумат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқди. Бу ҳақда UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Газета.uz».

«Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш» семинари 9 ноябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, UNICEF, Жаҳон банки ва Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан ташкил этилди.

2018 йилда ўтказилган уй хўжаликлари умуммиллий сўрови натижалари паст даромадга эга бўлган оилаларнинг 75 фоизи ижтимоий нафақа олмаслигини кўрсатди. Оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни паст даромадли оилалар мақомидан олиб чиқиш учун зарур бўлган ижтимоий фаолият ҳукуматнинг ички функцияси сифатида белгиланмаган. UNICEF фикрича, Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя соҳаси узуқ-юлуқлигича қолмоқда, бу эса ижтимоий ҳимоя соҳасидаги инвестицияларнинг носамарадорлиги, шунингдек, ижтимоий хизматларнинг паст сифатига олиб келмоқда.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!