«Уни Ўзининг раҳмат ва жаннатларидан ҳайдади»

«Уни Ўзининг раҳмат ва жаннатларидан ҳайдади»

Эй одам фарзанди!
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сенга фаришталарни сажда қилдирди. Сени деб сенга такаббурлик қилган шайтонни қувди. Уни Ўзининг раҳмат ва жаннатларидан ҳайдади.

Кейин сенга бу ҳурматни берган Зот, ўз таълимотларига қулоқ солишингни ва сени саодатинг бўлган нарсани рўёбга чиқаришингни васият қилди. Аллоҳ таоло сени деб жаннатларидан ҳайдаган ушбу душманинг васвасаларидан сени огоҳлантирди.

Сен нима қилдинг?!
Ҳа, Аллоҳ азза ва жалла сенинг ва Ўзининг душманини дўст қилиб олмаслигингни огоҳлантирган эди.

Ўз ҳуқуқингга ва зиммангдаги Аллоҳ таолонинг ҳуқуқларига, сенга ишониб топширган ватанга, сени тургазиб қўйган муқаддас (ерлар)га қўриқчи бўлиб ҳушёр туришингни буюрган эди.

Сен нима қилдинг?!

Имом Бутий
Абдуллоҳ ҒУЛОМОВ

Azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!