"Умуртқаси ғойиб бўлди": интернетда Тереза Мей кулгига сабаб бўлди

"Умуртқаси ғойиб бўлди": интернетда Тереза Мей кулгига сабаб бўлди

Интернет тармоқларида Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг реверанслари қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу сафар Мэй Биринчи жаҳон уруши вақтида Амьен остидаги жангда қозонилган ғалабанинг 100 йиллиги тантанасида шаҳзода Уильямни антиқа тарзда қарши олгани учун кулгига олинди.

Twitter фойдаланувчиси Mutaz Elnour Ҳукумат раҳбарининг акробатик хусусиятларига тан берган ҳолда, ўзининг 41 ёшида бу каби машқларга юраги дов бермаган бўлишини таъкидлаган.

Toxic Shop Syndrome никли фойдаланувчининг кузатувига қараганда, шаҳзода Уильям Мэйнинг реверансидан кейин ўзини базўр кулгидан тийган.

I'm Alright Jack — It's Every Man For Himself никли фойдаланувчи эса, тез орада Тереза Мэй қирол оиласи вакиллари олдида таъзим бажо келтириб, уларга сажда қилишга ўтишини тахмин қилган.


 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!