Умрни узайтиришнинг камчиқим усули аниқланди

Умрни узайтиришнинг камчиқим усули аниқланди

Асрлар давомида инсонларни ўйлантириб келаётган саволга бир гуруҳ олимлар ечим топишганини маълум қилишди. Мунтазам равишда оч қолиш юрак етишмовчилиги хавфини камайтиради ва умрнинг узайишига ёрдам беради. Америка юрак ассоциацияси олимлари шундай хулосага келди, деб ёзад MedicalXpress.

Тадқиқот давомида икки мингга яқин киши юрак катетеризациясидан (юрак ичига ингичка найча юбориш) ўтган. Улардан 389 таси мунтазам равишда оч қолган. Тадқиқот тўрт йил давом этган.

Аниқланишича, оч қолганлар орасида ўлим ҳолати тадқиқотнинг бошқа иштирокчиларига қараганда 45 фоизга кам бўлган.

Қолаверса, мутахассислар тадқиқот иштирокчиларининг маълумотларини таҳлил қилиб, оч қолганлар 71 фоизга кам ҳолларда юрак хуружини бошдан кечиришганини аниқлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!