Уммон ва Эрон Ҳормуз бўғози масаласи бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олди
Бугун Маскатда Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги кескинлашув фонида Ҳормуз бўғозида кема қатнови, унинг хавфсизлиги ва кема қатнови эркинлиги масалаларини муҳокама қилиш учун Уммон-Эрон музокаралари бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Уммон Ташқи ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги баёнотида маълум қилди.
Музокараларга Уммон томонидан ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамед Ал Бусаиди, Эрон томонидан эса ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи бошчилик қилди.
"Томонлар халқаро ҳуқуққа мувофиқ зарур келишувларга эришиш мақсадида ушбу музокараларни техник ва сиёсий даражаларда давом эттиришга келишиб олдилар", дейилади нашрда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
