Уммон қирғоқлари яқинида контейнер кемасига ҳужум қилинди
Уммон қирғоғидан 16 километр шарқда контейнер кемасига ҳужум қилинди ва натижада бортда ёнғин чиққан.
Бу ҳақда Буюк Британия Денгиз савдо операциялари маркази (UKMTO) хабар берди.
"UKMTO Уммондан 16 километр шарқда содир бўлган ҳодиса ҳақида хабар олди. Ҳарбий расмийлар контейнер кемасининг орқа қисми шикастлангани ва бортда ёнғин чиққани ҳақида хабар беришди", дейилади марказ баёнотида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
