Умид Аҳмаджонов: «Бабаяннинг субути бўлганда, Ўзбекистонга қайтмас эди»

Умид Аҳмаджонов: «Бабаяннинг субути бўлганда, Ўзбекистонга қайтмас эди»

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассосиацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов яқинда Тошкентнинг Локомотив клубида иш бошлаган терма жамоа собиқ мураббийи Самвел Бабаян ҳақида кескин фикрлар билдирди. Бу ҳақида Акмал Эшонхонов Фейсбукдаги саҳифасида маълумот қолдирган.

Аҳмаджоновнинг айтишига кўра, Бабаян Ўзбекистон футбол ассосиацияси яқинига йўналтирилмайди. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Самвел Бабаянни субути йўқ инсон ҳам деб атади.

Яхшиликка ёмонлик бўлиб қолди. Хорижга кетгани учун бировнинг ризқини қиймайлик деб яхшилик қилсак, у дарров бошқача ўйин қилди. Агар Бабаяннинг субути бўлганида эди, у Ўзбекистонга қайтиб келмаган бўларди.

Одамлар орасида эса турли миш-мишлар тарқалиб кетди. ЎФА буларнинг барчасидан хабардор. Президентимиз ҳам кечиримли бўлиш кераклигини айтган эдилар, биз ҳам шундай йўл билан уни кечирган эдик. Шуниси аниқки, мен ўз лавозимимда эканман Бабаянни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ёнига ҳам яқинлайштирмайман , деган Умид Аҳмаджонов.

Маълумот ўрнида, Самвел Бабаян 2019 йилнинг 2 февраль куни Локомотив футбол клуби президенти Тўлабек Акрамовнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!