Умар Нурмагомедовнинг UFCдаги илк жанги ва рақиби маълум бўлди

Умар Нурмагомедовнинг UFCдаги илк жанги ва рақиби маълум бўлди

Россиялик MMA жангчиси Умар Нурмагомедов (12-0-0, 1 КО) UFCдаги дебют жангини 19 апрель куни Нью-Йоркда ўтказади.

Умарга ушбу жангда америкалик Ҳантер Азур (8-0-0, 3 КО) рақиблик қилади. Жанг UFC 249 мусобақаси доирасида ўтказилади.

Мазкур мусобақанинг асосий жанги эса Ҳабиб Нурмагомедов (Умарнинг амакиваччаси) ҳамда Тони Фергюсон ўртасида кечади.

Маълумот учун, 23 ёшли Умар ҳозиргача MMA’да 12 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!