Улкан жинси шими Гиннесс рекордлар китобига киритилди

Улкан жинси шими Гиннесс рекордлар китобига киритилди

Cencosud халқаро компаниясига тегишли, Чилининг Paris универмаглари тармоғи дунёда энг катта жинси шимини яратгани учун Гиннесс рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда UPI портали хабар берди.

Тармоқ шимни Kansas бренди билан ҳамкорликда яратиб, уни Перудаги Сан-Хуан-де-Мирафлорес шаҳрида жойлашган Mall del Sur дўконида тақдим қилди.

50 кишидан иборат жамоа 22 қаватлик уйдек келадиган шимни тикишга ярим йил сарфлади. Натижа эса шунга яраша ҳайратланарли: шимнинг узунлиги 65,5 метрни, эни 42,6 метрни ташкил қилади.

Таъкидланишича, шим савдо марказида ҳафта охиригача намойиш қилинади, сўнгра ундан кўп марта фойдаланишга мўлжалланган ўн мингта сумка тикилади. Бу сумкалар Paris тармоғи дўконларида пластик пакетлардан фойдаланишга қарши акция доирасида сотилади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!