"Ўлдим деб ўйлагандим": таниқли актёр безорилар томонидан аёвсиз калтакланди (ВИДЕО)

"Ўлдим деб ўйлагандим": таниқли актёр безорилар томонидан аёвсиз калтакланди (ВИДЕО)

Собиқ UFC жангчиси, актёр ва продюсер Олег Тактаров Мексика жанубидаги Кинтана-Ру штатида қаттиқ калтакланди, деб ёзади «ТАСС» Россиянинг Лотин Америкасидаги элчихонаси консуллик бўлими бошлиғи Андрей Трояновскийга таяниб.

Унинг сўзларига кўра, собиқ спортчининг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ, ҳужумни тергов қилиш давом этмоқда.

«Пятый канал» хабарига кўра, спорт журналисти Александр Лютиков ҳам Тактаровнинг калтаклангани ҳақида гапирган, у ҳам актёр билан видеони чоп этган.

Унда Тактаров одамларни тинч қўйишни илтимос қилиб, бошқаларни «даҳшатга солган» гуруҳга мурожаат қилганини айтди. У нима эътирозлари бўлса, ўзига айтишларини, қолганларини эса уйига қўйиб юборишни таклиф қилди. Аммо сўнг ўзи калтаклар остида қолди ва ҳатто ўлдим деб ҳам ўйлаган.

Кейинроқ ҳодисани бартараф этиш учун федерал полиция вакиллари етиб келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!