"Улар худосиз бўлгани учун ўлган"

"Улар худосиз бўлгани учун ўлган"

Рус православ черковининг митрополити (шаҳар ноиби) уруш йиллари совет аскарлари худосиз бўлгани учун ҳалок бўлганини айтган. Бу ҳақда "Белгород№1” Telegram-канали хабар берди.

Белгород митрополияси раҳбари, Белгород ва Старооскол митрополити Иоаннинг иддаосига кўра, Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки ойларида «худосизлик даври»да туғилган қизил аскарларнинг 60 фоизи қурбон бўлган.

«Улар ёшлигида чўқинтирилмагани, худосиз бўлгани учун ҳалок бўлишган», – деган Иоанн.

Митрополитнинг фикрича, бу қиёси йўқ қурбонликдир, аммо шу билан бирга худосизлик учун жазо ҳамдир. Иоаннинг айтишича, урушнинг кейинги йилларида аксарлар чўқиниб, христиан бўлган ва мана шулар урушда ғалаба қозонган.

Роҳибнинг бу гаплари ижтимоий тармоқларни жунбушга келтирди.

Митрополит Иоанн авваллари ҳам шу каби фикрларни билдирган. Епархияда "Коммерсант" нашрига маълум қилишларича, "митрополитнинг фикри аниқ-тиниқ ва олдинлари ҳам тарихчилар, музей директорлари ва вилоят раҳбарияти орасида қўллаб-қувватланган, дейди "minbar.uz".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!