Улар у ердан асло чиқа олмаслар

Улар у ердан асло чиқа олмаслар

Мунофиқлар имон келтирдикдеб ўзларини мўминлар сафига қўшиши имонни инкор қилишдаги энг юқори нуқтадирЧунки улар имон масаласини инкор этибмазах қилмоқчи бўлади.

Ваҳоланкиимоннинг ўз шартлари борТил билан айтилган ҳар бир нарса имон бўлавермагани сингариюракдан ишонилмаган нарса ҳам имон бўла олмайдиМунофиқлар бу макр ва найранглари билан мусулмонлар пинжига кириб олибўзларининг жонқон ва молларини сақлаб қолмоқчи бўладиАллоҳ таоло айтади:

«Дўзахдан чиқишни истайдилар. Ҳолбуки, улар ундан чиқувчи эмас. Уларга муқим (абадий) азоб (белгилангандир)» (Моида, 37).

Оятда мунофиқлар мол ва жонларини сақлаш у ёқда турсинбалки ўзларини ҳалокатга ташлаганлари билинади.

Оятда келган “юходиъуна” сўзи “яшириш”, “беркитиш”, “кўз­дан узоқ тутиш”, деган маъноларни англатади (“Сирожул Мунир” тафсири, 1-жилд, 19-бет).

Аллоҳ таоло Бақара сурасини ўзига имон келтирган ва ҳар бир амалини ихлос билан қиладигантиллари билан диллари бир бўлган садоқатли бандаларининг сифатлари билан бошлаганкейинги оятларда эса кофирлар ва мунофиқларнинг макрларини зикр қилган.

Мужоҳид (розияллоҳу анҳуайтади: «Суранинг илк тўрт оятида мўминларнинг сифатларикейинги икки оятда кофирлар ва ундан кейинги ўн уч оятда мунофиқлар сифатлари зикр қилинганМунофиқларнинг разилликларинодонлик ва масхара қилибҳаддан ошишлари уларнинг кўркар ва соқов бўлиб қолганлари билан тасвирланадиМунофиқлар қиссаси кофирлар қиссаси билан узвий жиҳатдан бирбирига боғлиқАллоҳ таоло мунофиқларнинг зикри билан бошланган оятни “одамлар орасида шундайлари ҳам бор…” деб бошламоқдаШунинг ўзи ҳам уларнинг ҳеч ким эканини кўрсатади» (“Тафсирун Насафий”, 1-жилд, 18-бет).

Manba: hidoyat.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!