Улан-удэлик аёл ёнғин вақтида 12 кишининг ҳаётини сақлаб қолди

Улан-удэлик аёл ёнғин вақтида 12 кишининг ҳаётини сақлаб қолди

Бурятия соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимаси Светлана Пежемская Улану-Удэдаги ёнғин вақтида 12 кишининг ҳаётини сақлаб қолди. 

Ёнғин шаҳар марказидаги уйда чиққан. 26 ёшли аёл тутун ҳидини сезиб, ўз яқинларини кўчага олиб чиққан. Сўнгра бошқа одамларга бинодан чиқишда кўмак берган.

Таъкидланишича, аёл 7, 8 ва 10 ёшли жиянларини, холасини кўчага олиб чиққан. Сўнгра қўшни квартиралардаги ойналарни синдириб, қўшниларини уйғотган ва яна 8 кишини кўчага олиб чиққан.  

Махсус хизматлар етиб келгунча уйнинг томи буткул ёниб бўлган. Ёнғин вақтида бир киши ҳалок бўлган.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!