Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолигини европаликларнинг учдан икки қисми қўллаб-қувватлайди. Бу сўнгги 15 йилдаги энг юқори кўрсаткич — Reuters
Қайд этилишича, аксарият давлатлар Украинанинг ЕИга аъзолигига олти ой аввалгига қараганда анча ижобий муносабатда бўлган, айниқса Болтиқбўйи мамлакатлари.
Шу билан бирга, ҳар ўнинчи респондент (2018 йилдаги кўрсаткичнинг ҳар учдан бир) Россия Федерациясига ижобий муносабатда.
Шунингдек, сўров натижаларига кўра, Хитойга муносабат ёмонлашган, европаликларнинг Буюк Британия ва АҚШга муносабати яхшиланган.
Сўровда қатнашганларнинг қарийб 60 фоизи умумий Европа қадриятларини ҳимоя қилишни устувор вазифа деб ҳисоблайди, гарчи бу нархлар ва яшаш харажатларига таъсир қилса ҳам.
Яна бир сўров шуни кўрсатдики, европаликларнинг 80 фоизи Россия Федерациясига қарши иқтисодий санкциялар ва умумий хавфсизлик ва мудофаа сиёсатини қўллаб-қувватлайди.