Украинанинг биринчи президенти вафот этди

Украинанинг биринчи президенти вафот этди

Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук 10 май куни 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ukraine Novosti хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Леонид Макарович узоқ давом этган касалликдан сўнг, Киев вақти билан соат 17:00 да вафот этди.

Украина ахборот агентлигининг хабар беришича, 2021 йил 29 июнь куни Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук юрак жарроҳлиги туфайли Конституция куни муносабати билан Раданинг тантанали йиғилишини ўтказиб юборган.

Маълумот учун, Кравчук 1934 йил 10 январда туғилган. 1991 йил 5 декабрдан 1994 йил 19 июлгача Украина президенти сифатида фаолият юритган.

1994 йилдан 2006 йилгача - Украина Олий Радасининг халқ депутати сифатида иш олиб борган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!