«Украинани Худо ўз паноҳида асрасин»: Порошенко Зеленскийга муваффақиятлар тилади

«Украинани Худо ўз паноҳида асрасин»: Порошенко Зеленскийга муваффақиятлар тилади

Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенко мамлакатнинг сайланган етакчиси Владимир Зеленскийга президентлик лавозимида муваффақиятлар тилади. Бу ҳақда у ўз Twitter ида ёзди, деб хабар бермоқда Газета.ru .

Порошенко яқиндагина сайлов пойгалари чоғида Зеленский билан ашаддий рақиблар бўлганини қайд этди.

Аммо, Порошенконинг сўзларига кўра, эртага янги давлат раҳбарига айланадиган Зеленскийнинг европача келажаги га у ишонади.

Шундай экан, Худонинг ўзи Украинани ўз паноҳида асрасин, унинг янги раҳбарини эса ўз фаолиятида қўлласин , деди Порошенко.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!