Украинани тиклаш учун 1 триллион доллардан ортиқ маблағ керак — Зеленский

Украинани тиклаш учун 1 триллион доллардан ортиқ маблағ керак — Зеленский

Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Халқаро кўргазмалар бюроси Бош ассамблеясига Одессанинг Expo 2030 кўргазмасини ўтказиш учун аризасини тақдим этаётган видеомурожаатида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Украинада ҳамкор давлатларга вилоятлар, шаҳарлар ёки корхоналар устидан "ҳомийлик" олиш имконини берувчи тизим ишлаб чиқилмоқда.

"Биз аллақачон бу дастурга Франция, Буюк Британия, Нидерландия, Германия, Дания, Финляндия, Италия, Туркия, Польша, Португалия, Чехия, Словения, Латвия, Эстония, Швейцария, Словакия, Австрия, Греция, Канада, АҚШ, Япония ва Австралиянинг қизиқишини кўрмоқдамиз. Ва бу ҳали тўлиқ рўйхат эмас", — дейди Зеленский.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!