Украиналик қочқинлар тез орада ватанларига қайтишлари керак — Дания

Украиналик қочқинлар тез орада ватанларига қайтишлари керак — Дания

Даниядаги украиналик қочқинлар маҳаллий жамиятга қўшилмайди. Бу ҳақда бош вазир Метте Фредериксен хабар берди. У Украина қочқинлари мамлакатда вақтинча бўлишларини аниқ айтиб ўтди.

"Қочқин мақоми вақтинчалик, шунинг учун имконият туғилганда қайтиб келиб, ватанингизни тиклашга ёрдам беришингиз керак. Бу бизга бошқа қочқинларга ёрдам бериш имконини беради", - деди ҳукумат раҳбари.

Украинадан келган қочқинлар Данияда икки йил қолиш ҳуқуқига эга. Улар ишлашлари, таълим олишлари ва тиббий хизматлар олишлари мумкин.

Европа комиссари Илва Йоханссоннинг айтишича, украиналик қочқинларни тақсимлаш учун мажбурий квоталар жорий этилмайди. Унинг сўзларига кўра, Иккинчи жаҳон урушидан бери бундай миграция инқирози бўлмаган. Шу билан бирга, Йоханссон кўплаб мамлакатлар ҳукуматларининг урушдан қочган украиналиклар билан бирдамлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!