Украинага уруш учун юборилган Россия фуқаролари қочиб кетди

Украинага уруш учун юборилган Россия фуқаролари қочиб кетди

Саккиз нафар сафарбар қилинган россиялик фуқаролар Украинадаги жанговар ҳудуддан қочиб кетди. Улар Россиянинг Москва вилояти Подолск шаҳрига борган ва таслим бўлган. Қочоқлар ҳарбий прокуратурага топширилган.

Украинадан қочган сафарбар этилганлар Калининград вилоятига чақирилган, деб хабар берди Mash Телеграм канали.

"26 декабрь куни кечқурун Подолск полиция бўлимига 20 ёшдан 44 ёшгача бўлган 8 нафар эркак қуролларини топширмоқчи эканликларини айтиб, автоматлар билан келишган. Кейинчалик маълум бўлишича, бўлимга келганларнинг деярли барчаси Калининград вилоятига сафарбар қилинган ва машғулотлардан сўнг Луганскка жўнатилган”, — дейилади телеканал хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!