Украинага танк етказиб бериш Европани радиоактив қабристонга айлантириши мумкин

Украинага танк етказиб бериш Европани радиоактив қабристонга айлантириши мумкин

Daily Mail шарҳловчиси Питер Хитченснинг айтишича, Украинага танклар етказиб берилиши ғарбий Европани радиоактив қабристонга айлантириши мумкин.

Унинг фикрича, бундай ҳаракатлар Украинадаги вазиятни янада кескинлаштиради ва ҳарбий можарони узайтиради.

"Украинани замонавий танклар билан таъминлаш Ғарбнинг энг катта аҳмоқлиги", - дейди Хитченс.

У шунингдек, британиялик депутатларни танқид қилди ва АҚШнинг Украина можароси бўйича сиёсатига амал қилиш Буюк Британия манфаатларига тўғри келмаслигини таъкидлади.

"Бунинг учун Американинг қасос олиши бизни даҳшат, йўқотиш, қочиш ва қашшоқлик дунёсига олиб боради, бу ҳар доим урушдан кейин келади", дея қўшимча қилди шарҳловчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!