Украинадаги рус адабиёти энди шунчаки хорижий адабиёт сифатида кўрилади

Украинадаги рус адабиёти энди шунчаки хорижий адабиёт сифатида кўрилади

Киев Россиядан мамлакатга китоб олиб киришни тақиқлади. Россия нашриёти энг муҳим ташқи бозорни бой берди.

Украинада рус классикларининг китоблари тақиқланмайди. Бу ҳақда Олий Рада депутати, парламентнинг Таълим, фан ва инновациялар қўмитаси аъзоси Юлия Гришина маълум қилди.

"Асл рус тилида ёзилган китоблар Украинада жиддий чекловлар билан нашр этилиши мумкин. Рус классиклари китобларини нашр этишда ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас, лекин рус тилига таржима қилинган машҳур хорижий адабиётларни импорт қилиш, нашр этиш ва тарқатиш мумкин бўлмайди. Бундай китоблар асл тилдан украин тилига таржима қилиниши керак", деб таъкидлайди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!