Украинадаги референдумнинг сўнгги кунида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Украинадаги референдумнинг сўнгги кунида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бугун, 27 сентябрь куни ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларида Россияга қўшилиш бўйича референдум учун сайлов участкалари соат 08:00 дан 16:00гача ишлайди. Бу ҳақда РИA Новости мухбири хабар берди.

Бугун - референдумнинг охирги куни. Овоз бериш аҳоли хавфсизлик нуқтаи назаридан сайлов участкаларидан ташқарида овоз берган аввалги тўрт кундан фарқли ўлароқ, сайлов участкаларида бўлиб ўтади.

Марказий сайлов комиссияларининг сўнгги маълумотларига кўра, тўрт кун давомида ДХРда – 86,89 фоиз, ЛХРда – 83,61 фоиз, Запорожье вилоятида – 66,43 фоиз, Херсон вилоятида – 63,58 фоиз аҳолисайловда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрь куни Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум бошланди. Овоз бериш беш кун, 27 сентябргача давом этади.

19 сентябрь куни ДХР ва ЛХР Жамоат палаталари республикалар раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасечникка Россия таркибига қўшилиш бўйича зудлик билан референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат қилди. Эртаси куни ДХР ва ЛХР расмийлари референдум 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтишини эълон қилди. Шунингдек, 20 сентябрь куни Херсон ва Запорожье вилоятлари маъмурияти референдумларни худди шу саналарда ўтказиш режасини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин Россия референдум қарорларини қўллаб-қувватлашини айтди. Республикалар ва вилоятлар вакилларининг фикрича, Россияга қўшилиш уларнинг ҳудудлари хавфсизлигини таъминлайди ва тарихий адолатни тиклайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!