Украинадаги жангларнинг юқори шиддати НАТО давлатларини ўқ-дориларсиз қолишига олиб келди

Украинадаги жангларнинг юқори шиддати НАТО давлатларини ўқ-дориларсиз қолишига олиб келди

Бу ҳақда альянс расмийларига таяниб, The New York Times газетаси хабар берди.

НАТОнинг 30 та давлатидан 20 таси Украинага снарядлар етказиб бериш имкониятларини тўлиқ тугатган.

▪️Болтиқбўйи мамлакатлари ва Полша деярли барча ўқ-дори захираларини йўқотди.

НАТО қўмондонлиги АҚШ ва Жанубий Кореяда снарядлар сотиб олиш ёки Чехия, Словакия ва Болгария заводларини «жонлантириш» муаммосини ҳал қилиш йўлини кўриб чиқмоқда.

The New York Times газетаси журналистлари альянс мамлакатларида ўқ-дорилар етишмаслиги ҳақида биринчи бўлиб ёзишмаяпти.

Масалан, Франциянинг Le Monde ва Американинг Politico газеталари бу ҳақда аллақачон ёзган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!