Украинада вакцина олган студент вафот этди

Украинада вакцина олган студент вафот этди

Киев вилоятида, Бучада, "Украина гуманитар институти" хусусий таълим муассасасининг 19 ёшли талабаси Владимир Сало коронавирусга қарши эмланганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда 19 сентябрь, якшанба куни таълим муассасаси расмий сайтида маълум қилинди.

Институт хабар беришича, йигит 13 сентябрь куни соат 14.30да коронавирусга қарши эмланган. Шундан сўнг, унинг аҳволи ёмонлашди.

"Кечқурун у ўзини яхши ҳис қилган, соат 18.30 да талабалар ошхонасида кечки овқат тайёрлаган. Кейин ҳарорати кўтарилган, соат 20.15да конвулсиялар бошланди. 20.35да пулс ва нафас олиши йўқолган", - дейилади хабарда.

Маълумки, йигит учинчи курсда филология факультетини битирган. У катта оиладан эди.

Ўлим сабаби ҳақидаги дастлабки гувоҳномада "Юрак -ўпка етишмовчилиги. Ўпка шиши. Ўткир коронар етишмовчилик" кўрсатилган.

Ўлим сабаби ҳақидаги якуний хулоса суд-тиббий экспертизасидан сўнг маълум бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!