Украинада ўрмон ёнғинлари содир бўлди: 4 киши ҳалок бўлган ва 110 та уй вайронага айланган

Украинада ўрмон ёнғинлари содир бўлди: 4 киши ҳалок бўлган ва 110 та уй вайронага айланган

7 июль куни Украинанинг шарқида жойлашган Луганск ҳудудида ўрмон ёнғинлари юз берди. Натижада, тўрт киши ҳалок бўлди ва яна тўққиз киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар хизмати хабар берган.

Фавқулодда вазиятлар хизмати баёнотида айтилишича, Луганскдаги иккита қишлоқда 80 та дача ҳамда 30 та аҳоли турар жойи вайронага айланди.

Маълумот учун, Украина шимолидаги “ўлик” зона ҳисобланувчи Чернобиль атом заводи атрофида ва бошқа ҳудудларда бу йилги баҳорда бўлиб ўтган ўрмон ёнғинлари сабабли пойтахт Киев шаҳри ҳавосининг ифлосланиш даражаси дунёдаги энг баланд кўрсаткичга чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!