Украинада Су-27 самолёти ҳалокатга учради

Украинада Су-27 самолёти ҳалокатга учради

Житомир областида Украина ҲҲКга қарашли Су-27 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Украина бош штаби хабар берди.

Самолёт қўнаётган вақтда ҳалокатга учраган.

"Учувчи ҳалок бўлди. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда", дейилади хабарда.

Бу Украина ҲҲКга қарашли иккинчи самолётнинг ҳалокатга учрашидир. Октябрь ойида Винница вилоятида НАТО билан ҳамкорликдаги ўқув машғулоти пайтида Су-27УБ самолёти ҳалокатга учраганди. Ўшанда самолёт бортида бўлган украиналик ва америкалик учувчи ҳалок бўлганди.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!